Германия мудофаа вазирлиги Термиздаги таянч пунктини тарк этади

Германия мудофаа вазирлиги шу йилнинг охирига қадар Термиз шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган таянч логистика пунктини ёпади. Deutsche Welle хабар беришича, ушбу мақсадда шаҳарда 40 нафар ҳарбий хизматчи иш олиб бормоқда.

Германия Термиздаги таянч пунктидан 2002 йилнинг февраль ойида фойдалана бошлаган эди. Таянч пункти 10 йил давомида Афғонистон шимолида фаолият юритган контингент таъминоти билан шуғулланди.

Аммо 2013 йил охирида Германия ҳарбийлари Афғонистондан чиқиб кетди. 2015 йил августидан буён Бундесвер АҚШ ҳарбий-транспорт авиацияси хизматларидан фойдаланиб келмоқда. Шу боис Ўзбекистондаги пунктдан воз кечилган.

SHARE