АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2015 йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар кун тартибига кирувчи айрим масалалар, шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий мавзулар муҳокама қилинди.