Франсуа Олланд Ислом Каримовни Францияга таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конвенцияси доиравий тарафларининг 21-конференциясига таклиф қилинди. Ушбу анжуман шу йилнинг 30 ноябридан11 декабрига қадар Францияда бўлиб ўтади.

Интернет нашрларининг ёзишича, тегишли мактуб Франция Республикаси президенти Франсуа Олланд ва мамлакат ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус томонидан йўлланган.Ушбу мактуб Франциянинг иқлим ўзгариши масалалари бўйича элчиси Беранжер Кэнси томонидан Ўзбекистон ҳукуматига тақдим қилинган.

Хабарларда айтилишича, у Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистон ҳукумати, парламенти ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашган.

Эслатиб ўтамиз, иқлим ўзгариши бўйича мазкур конференцияда 196 мамлакат ва Европа Иттифоқи вакиллари иштирок этади. Унда дунё миқёсида ҳаво ҳароратини 1850 йилдаги кўрсаткичга, яъни 2 даражага тушириш кўзда тутилган битимлар имзоланиши режалаштириляпти.

SHARE