Латвия табиатни муҳофаза қилиш вазири Ўзбекистонга сафар қилмоқда

Шу йилнинг 19-22 октябрь кунлари Латвиянинг атроф муҳит муҳофазаси ва минтақавий тараққиёт вазири Каспарс Герхардс бошчилигидаги ушбу мамлакатнинг соф технологиялар соҳасидаги бизнес вакиллари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Газета.uz сайтининг ёзишича, сафарнинг мақсади иқтисодиётни экологияга зарар етказмайдиган тарзда ривожлантириш соҳасининг истиқболли йўналишлари, экологик жиҳатдан тоза технологияларни жорий қилиш, сувни тозалаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва чиқитга чиқариш, шунингдек, савдо-сотиқ ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашишдан иборатдир.

Латвия делегацияси Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари, хусусан, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси раҳбарлари билан учрашади.

Бундан ташқари, сафар доирасида экологик жиҳатдан тоза технологиялар соҳасида тажриба алмашиш бўйича семинар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

SHARE