Комилжон Шамсиддинов “Ўзбекфильм” киностудияси директори этиб тайинланди

“Ўзбекфильм” киностудияси директори ўзгарди. Киностудия директори вазифасини вақтинча бажарувчи Замир Аринов ўрнига 15 октябрдан эътиборан Комилжон Шамсиддинов директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақида агентлик матбуот хизмати хабар тарқатди.

Комилжон Шамсиддинов шу вақтгача «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Илмий-оммабоп, ҳужжатли кино ва видеофильмлар сценарийларини тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

SHARE