Euronews телеканалида Самарқанд ҳақида репортаж намойиш этилмоқда

Шу йилнинг 20 октябрь кунидан Euronews телеканалида “Uzbekistan Life” ахборот дастури доирасида Буюк ипак йўли мероси ва қадимий Самарқанд шаҳри ҳақидаги видеорепортаж эфирга узатилиши бошланди. Бу ҳақда «O’zbekturizm» миллий компанияси матбуот хизмати хабар берган.

Ушбу репортажни томошабинлар 25 октябрга қадар кузатиб боришлари мумкин.

Шунингдек, телеканал сайтида ҳам бу видеорепортаж жойлаштирилади.

SHARE