Ўзбекистон ва Польша ўртасида ўзаро товар айланмаси ҳажми 23 фоиз қисқарди

Ўзбекистон ва Польша ўртасида жорий йилнинг саккиз ой мобайнида товар айланмаси ҳажми 23 фоиз қисқарди.

«Туркистон-пресс» миллий ахборот агентлигининг маълум қилишича, шу йилнинг дастлабки 8 ойи мобайнида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси қарийб 86 млн доллар бўлди, бу ўтган йилнинг айни даври билан солиштирганда 23 фоиз камдир.

Польша элчихонасининг савдо-савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш бўлими бошлиғи Яцек Михальскининг айтишича, бу “жаҳон иқтисодиётидаги тенденциялар” билан боғлиқдир.

Польша Ўзбекистонга, асосан, кимё ва нефть кимёси саноати маҳсулотларини экспорт қилади.

Ўзбекистондан товар импорт қилиш ҳажмининг 45 фоизи пахта ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари, 25 фоизини минерал маҳсулотлар ва 22 фоиздан ошиғини кимё саноати қорхоналари маҳсулотлари ташкил қилади.