АҚШ вице-президенти Жо Байден 2016 йилги президент сайловида иштирок этмайди

АҚШ вице-президенти Жо Байден 2016 йилги президент сайловида иштирок этмоқчи эмас. Бу ҳақида Reuters хабар берди.

Бундай қарор қабул қилишига сабаб омиллардан бири, Байденнинг айтишича, бундан бир неча ой бурун саратон хасталигидан вафот этган ўғлига мотам давом этиаётгани ҳисобланади.

Шуни айтиш керакки, Байден сенатор Бёрнии Сандерс билан бирга Ҳиллари Клинтонга демократлар партиясидан президентлик сайлови пойгасида иштирок этиш учун асосий даъвогаралардан эди. Охирги сўровларга кўра, демократларнинг 52 фоизи Ҳиллари Клинтонни, 27 фоизи Сандерсни, 13 фоизи Жо Байденни қўллаб-қувватлаётган эди.