Ўзбекистон Япониянинг БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзоси бўлишини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Япониянинг БМТни ислоҳ қилиш ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Япония Бош вазири Шиндзо Абэ музокалари натижалари бўйича қабул қилинган маълум қилинган.

Япония оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Япония Марказий Осиё мамлакатлари билан яқин ҳамкорликни кучайтириш орқали минтақада Хитойнинг таъсирини камайтиришга интилади.

Музокаралар чоғида Шиндзо Абэ Япония ва Хитой муносабатлари яхшиланиб бораётганини қайд этиб, Шарқий Хитой денгизи ҳавзасидаги табиий газни ўзлаштиришдаги “хавотирли ҳаракатларини” айтиб ўтган.

SHARE