Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: Ўзбекистон ҳудудида зилзила оқибатида жабрланганлар ва талафотлар аниқланмади

Душанба куни Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида рўй берган 3-5 баллик зилзила бўлди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, зилзила маркази Тошкентдан 558 км узоқликда, Афғонистоннинг жанубий-шарқи ҳудудлари — Ҳиндикуш тоғларида, магнитудаси эса 7,5 балл бўлди.

Газета.uz сайтининг ёзишича, зилзила маркази 550 км узоқликда ва 200 км ер остида бўлди, шунинг учун унинг сўниши узоқ давом этди. Айрим хабарларга кўра, зилзиланинг давомийлиги 3-5 дақиқа бўлган.

Қўпқаватли уларда яшовчилар, мактаб ўқувчилари ва турли ташкилотлар ходимлари кўчага қочиб чиқди. Қариндошларга қўнғироқлар кўплиги сабабли мобил алоқада узилишлар бўлди.

Силкинишлар кучи Тошкент, Самарқанд, Термез шаҳрида ва Тошкент вилоятида 5 балл, Навоий, Қарши, Фарғона, Гулистон шаҳарларида 4, Бухоро, Жиззах шаҳарларида 3-4, Андижон, Наманган шаҳарларида 3 балл атрофида бўлган. Нукус ва Урганчда зилзила аломатлари қайд этилмаган.

Вазирликка кўра, Ўзбекистон ҳудудида жабрланганлар ва вайронгарчиликлар аниқланмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ер силкиниши оқибатида Покистон ва Афғонистонда камида 180 нафар киши ҳалок бўлган, минглаб кишилар бедарак бўлиб турибди.

SHARE