Тошкентда “Ҳизб ут-таҳрир” гуруҳи аъзолари қўлга олинди

29 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган “Ҳизб ут-таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайти орқали хабар берилди.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳри ва вилоятида ушбу гуруҳ ғоясини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган жами 16 киши қўлга олинган.

Маълум бўлишича, қўлга олинганларнинг бир қисми мазкур гуруҳ таъсирига мамлакат ташқарисида тушиб қолган, сўнг Ўзбекистонга қайтиб, рафиқалари ва болаларига уни мажбурлаб сингдира бошлаган.

Тезкор-қидирув тадбири чоғида уларнинг уйларидан кўп миқдорда экстремистик адабиётлар топилди.

Айни пайтда ИИВ Бош тергов бошқармаси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилиши масаласи кўрилмоқда.

SHARE