Артур Таймазов спортни тарк этишини маълум қилди

Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган “Спорт.Инсон.Саломатлик” еттинчи халқаро илмий конгрессда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида уч бора Олимпиада ўйинлари ғолиблигига эришган Артур Таймазов ҳам иштирок этмоқда ва “Весь спорт” информацион спорт агентлиги мухбири билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида спортчи сифатида фаолиятини якунлаганлигини билдирди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Кўзимнинг операцияси учун жуда кўп вақт йўқотишга тўғри келди. Боз устига шифокорлар ҳам шуғулланмаслигим кераклиги ҳақида айтишди. Олимпиадага жуда оз муддат қолган ва бу вақт ичида муносиб иштирок этиш учун етарли даражада тайёргарлик кўришга улгурмайман. Риога сайёҳ бўлиб боришдан эса маъно йўқ. Шу боис, спортчи сифатида фаолиятимни тамомлаб, илмий иш олиб бориш ниятидаман. Режаларим хусусида тўхталадиган бўлсам, П.Ф.Лесгафт номли Университетнинг аспирантурасида профессор Борис Тараканов раҳбарлигида юксак маҳоратга эга спортчиларни индивидуал тайёрлаш мавзусида диссертация ёқламоқчиман”.