Bloomberg телеканалида Ўзбекистон инвестициявий салоҳияти ҳақидаги ролик намойиш этилмоқда

5—6 ноябрь кунлари Тошкентда халқаро молия институтларининг хорижий вакиллари, Корея, Япония, Германия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия каби мамлакатларнинг етакчи компаниялари иштирокида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форумига тайёргарлик кўриш доирасида реклама ролиги тайёрланди, деб ёзади UzReport.

Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда яратилган ролик Ўзбекистоннинг инвестициявий ва иқтисодий салоҳияти, шунингдек, ҳиссалари хорижий инвесторларга таклиф этиладиган объектлар ва корхоналар ҳақида ҳикоя қилади.

Жорий йилнинг 1 ноябридан ушбу ролик Bloomberg ТV халқаро телеканалида трансляция қилинмоқда, у эфирга бир кунда уч марта чиқарилади. Трансляция 15 ноябрга қадар давом этади.

 

SHARE