Ўзбекистон ҳукумати фуқароларга Индонезия, Сингапур ва Малайзияга сафар қилишда ноқулай экология вазиятни ҳисобга олишни тавсия этди

Ўзбекистон ҳукумати фуқароларга Индонезия, Сингапур ва Малайзияга сафар қилишда ноқулай экология вазиятни ҳисобга олишни тавсия этди.

Кучли ўрмон ёнғинлари Индонезия, Сингапур ва Малайзияда экология вазиятининг ёмонлашувига сабаб бўлди.

Шу сабабли «Ўзбектуризм» колмпанияси Индонезия, Сингапур ва Малайзияга йўл олаётган Ўзбекистон фуқароларига Индонезиянинг Суматра ва Калимантан оролларидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида вужудга келган ноқулай экология вазиятини ҳисобга олишни тавсия қилди.

27 октябрь ҳолатига кўра, ушбу мамлакатларнинг айрим шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиши PSI (Pollutant Standards Index), шкаласи бўйича 150-180 баллгача етмоқда.

Ваҳоланки, ҳавонинг 100 баллгача ифлосланиши инсон саломатлиги учун хавфлидир. Маҳаллий метеорология хизматлари кучли тутун узоқ вақт сақланишини прогноз қилмоқда, дейилади компания хабарида.