Ўзбекистон элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

2015 йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сидиқов Покистон раҳбарининг Исломободдаги “Айвони Садр” расмий қароргоҳида Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Хусайнга ишонч ёрлиқларини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида М.Хусайн Покистоннинг Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорлигини, аввало, икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқаларини кенгайтириш масалаларини чуқурлаштириш истиқболларига тўхталиб ўтди.

Покистон раҳбари икки томонлама парламентлараро ва ижтимоий-маданий алоқаларни мустаҳкамлашга, шунингдек, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам қизиқиш билдирди.

SHARE