Ўзбек сўми расмий девальвацияси октябрь ойида жадаллашди

Ўзбекистонда миллий валюта — сўмнинг девальвацияси суръатлари жорий йилнинг октябрь ойида янада жадаллашди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки сайтидаги маълумотлар асосида “Тренд” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Шу йилнинг сентябрь ойи охирида Марказий банк томонидан ўрнатилган сўмнинг расмий курси бир АҚШ долларига нисбатан 2621 сўмни ташкил қилган бўлса, октябрь ойи охирида бу кўрсаткич 2692,12 сўмга етди ёки 2,2 фоизга қимматлашди.

2015 йилнинг бошидан бери 1 АҚШ долларининг расмий курси 2422,4 сўмдан 2692,13 сўмга қимматлашди. Бу сўнгги 10 ой давомида 10 фоизга қимматлашганидан далолатдир. Ваҳоланки, 2014 йил давомида долларни нг расмий курси 2202,20 сўмдан 2422,40 сўмга қимматлашган эди.

Халқаро валюта жамғармаси прогнозларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти, ҳукумат кутаётган даражада 8 фоиз эмас, балки 6,8 фоиз ўсади.

Инфляция кўрсаткичи бир оз пасайиши ва кутилган 9,7 фоиз ўрнига 9,2 фоиз бўлиши мумкин. Жорий операциялар сальдоси 2015—2016 йилларда мос равишда 0,2-0,3 фоиз бўлади. Бу кўрсаткич 2014 йилда 1,7 фоиз бўлган эди.

Жамғарма таҳлилчиларининг фикрича, Россиядан пул ўтказмалари камайиши натижасида миллий валюта курси пасайишига жиддий инфляция босимига олиб келса, ҳукумат пул-кредит соҳасини тартибга солиш учун қатъий чоралар кўриши керак бўлади.