Рустам Азимов: “Ўзбекистонда миллиардерлар бўлмаган ва ҳозир ҳам йўқ”

Ўзбекистонда баъзи тадбиркорларнинг ҳаддан ташқари бойиб кетишига йўл қўйилмади. Ваҳоланки, айрим МДҲ давлатларида табиий ресурсларни қазиб олиш билан шуғулланадиган йирик корхоналарнинг хусусийлаштирилиши эвазига миллиардерлар қатлами пайдо бўлган эди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестициявий форумда.

“Подробно” ахборот агентлигининг ёзишича, ушбу мамлакатларда табиий ресурсларнинг амалда хусусийлаштирилиши натижасида давлат бюджети доимий равишда тақчилликка дуч кела бошлади, бу давлатнинг бирламчи вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилди.

Бош вазир биринчи ўринбосарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон раҳбарияти жамиятнинг табақаланишига йўл қўймади.

“Ўзбекистонда миллиардерлар бўлмаган ва ҳозир ҳам йўқ. Аммо жамиятнинг иқтисодий асоси сифатида мустаҳкам ўрта синф шакллантирилди. Бу бюджетнинг барқарор равишда профицит билан бажарилиши, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг жадал суръатлар билан ривожланишига замин яратди”, деди Азимов.

Ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, мустақиллик йилларида умумэътироф этилган аҳоли даромадлари нотенглиги индекси (Жини индекси) 0,4 дан 0,29 гача камайди. Энг бой ва энг кам даромадли аҳоли даромадлари ўртасидаги тафовут 2000 йилги 53 баравардан ҳозирги кунда 7,8 бараваргача қисқарди.

 

 

 

 

 

SHARE