Покистон бош вазири Навоз Шариф Ўзбекистонга ташриф буюради

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шариф шу йилнинг ноябрь ойи иккинчи ярмида Ўзбекистонга расмий ташриф уюштиради. Интернет сайтларининг ёзишича, ташриф 17 ноябрь куни амалга оширилади.

Покистон ҳукумати раҳбари ўз ташрифи вақтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов, Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев ва бошқа расмийлар билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Ушбу ташриф доирасида икки давлатнинг турли соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.