Озодбек Назарбеков инглиз тилида куйлайди

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Озодбек Назарбеков инглиз тилида қўшиқ куйламоқчи. Бу ҳақда “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

Яқиндагина хонанда “Айтиб бер” қўшиғини араб ва форс тилларида ҳам куйлади. Эндиликда ушбу қўшиқ инглиз тилида ҳам куйланади.

Озодбек Назарбековнинг айтишича, у  мумтоз шоирлар ижодидан ҳам қўшиқ куйлашни режалаштирмоқда. “Буюк сиймолар ижодидан” туркумини давом этишга киришдик. Хабарингиз бор, бу улкан лойиҳанинг илк қадами Бобур ижоди билан бошланди. Атоқли шоирнинг ғазаллари билан янгича услубдаги мусиқалар билан куйланган қўшиқларимиз элимизга ҳавола этилди. Майли-да, улар орасидан биргина қўшиғимиз оммалашди. “Лола”ни бугун қайси тадбирга бормай, жўр бўлиб куйлашади. Эндиги навбат Лутфий ижодига! Куни-кеча севимли шоирнинг “Йироқ” номли ғазали билан танишдим. Ғазални ўқир эканман, қалбимда унга монанд мусиқа ҳам яралди. Айни пайтда белни маҳкам боғлаб, ижодга киришдим. Ўйлайманки, янги альбомим мухлисларимни бефарқ қолдирмайди – дейди Озодбек shov-shuv.uz сайтига берган интервьюсида.