Жисмоний шахслар даромад солиғи пасайтирилади

Фуқароларнинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкасини 7 фоиздан 7,5 фоизгача ошириш таклиф этилмоқда.

Газета.uz сайти хабар беришича, келаси йили фуқаролар даромад солиғини солиққа тортишнинг иккинчи шкаласи бўйича (бир (+1 сўм)дан энг кам иш ҳақининг беш баробаригача) ставкасини 8,5 фоиздан 7,5 фоизгача камайтириш режалаштирилмоқда. Бу 11 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси тасдиқлаган Ўзбекистон давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган.

Шу билан бир вақтда фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкасини 7 фоиздан 7,5 фоизга ошириш таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб даромадларнинг биринчи гуруҳи (1 та ЭКИҲ) бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғи учун ноль ставкаси жорий этилиб, қолган гуруҳлар бўйича ставкалар 1 фоиз пунктига оширилган эди, хусусан, иккинчи шкала бўйича ставка 7,5 фоиздан 8,5 фоизгача кўтарилган эди.

SHARE