Владимир Путин Ислом Каримовни иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг 10 йиллиги билан қутлади

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовни икки давлат ўртасида имзоланган иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 10 йиллиги билан қутлади.

Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, Путин ушбу мазмундаги телеграммани Ислом Каримовга йўллаган.

В. Путин ўз телеграммасида шартнома Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим босқични бошлаб берганини қайд этди. Унинг фикрича, ҳужжат турли йўналишларда иккитомонлама конструктив ҳамкорлик сифатини оширишда, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалаларда шериклик муносабатларини кенгайтириш имконини берди.

Владимир Путин Россия ва Ўзбекистон ўртасида икки мамлакат халқлари фаровонлиги, Марказий Осиёда тинчликни, хавфсизликни ва барқарорликни таъминлаш йўлида иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида 2005 йил 14 ноябрда имзоланган. Унинг матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.