BBC Scotland Ипак йўли ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади

Ўзбекистонда бўлиб турган BBC Scotland телеканалининг тасвирга олиш гуруҳи «Ипак йўли бўйлаб Доктор Сэм Уиллис билан» ҳужжати фильмини суратга олмоқда. Бу ҳақида «Ўзбектуризм» миллий компанияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, ҳужжатли фильмда Ипак йўли бўйлаб саёҳат қилиниб, қадим даврларнинг энг сердаромад савдо йўли тамаддунлар ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборгани хусусида сўз юритилади. Самарқанд ва Бухоронинг бетакрор меъморий ёдгорликлари намойиш этилади, ҳунармандлар, шоирлар ва мусиқа ижрочилари билан учрашлар ўтказилади.

“Самарқандга қадар тезюрар поездда саёҳат қилиш Ўзбекистон келажакка интилаётган замонавий бир мамлакат эканлигини, айни вақтда, Ипак йўлининг ўзига хос сеҳри бугунги кунда ҳам сақланиб қолганини кўрсатади”, дейилади хабарда.

Фильм 2016 йил февралида BBC телеканалида намойиш этилиши режалаштирилмоқда.

SHARE