Ўзбекистонда 4 баллик зилзила кузатилди

Тошкентда 17 ноябрь куни тахминан 22:35 да кучли бўлмаган зилзила кузатилди. Бу ҳақида Дарё.uz сайти хабар тарқатди.

Европа—Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази хабарига кўра, 5,9 магнитудали зилзила Қирғизистон ҳудудида содир бўлган. Ер силкиниши эпицентри Жалолободдан 18 км жануби-шарқда 60 км чуқурликда жойлашди.

«Тошкент» сейсмология станцияси дастлабки маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Қирғизистоннинг Ўш шаҳри яқинида бўлган, ер силкиниши кучи 6 магнитудани ташкил этган. Тошкентда Рихтер шкаласи бўйича 2 балли зилзила сезилган.

«Тошкент» сейсмология станцияси берган сўнгги маълумотга кўра, зилзила Тошкент вақти билан 22:29 да Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри яқинида содир бўлган. У ерда зилзила кучи 5,7 магнитудага тенг бўлган. Тошкентда Рихтер шкаласи бўйича 2,5—3 балли ер силкиниши қайд этилган.

“Подробно” ахборот агентлигининг хабар қилиишича, Ўзбекистон ҳудудларида қуйидагича:

Тошкент – 2,5-3 балл;

Андижон – 4 балл;

Фарғона ва  Наманган –  3 балл;

Сирдарё – 2 балл.

SHARE