Ўзбекистон тўқимачилари Россия армиясига кийим-бош етказиб беради

Ўзбекистон англиялик ва россиялик инвесторлар томонидан ташкил этилган “Amin Invest International” қўшма корхонаси шу йилдан бошлаб Россия армияси учун бир неча хил кийим-бош еткизиб бера бошлади. Бу ҳақида “Sputnik” ахборот агентлиги компания вакилига таяниб хабар тарқатди.

Унинг сўзларига қараганда, Россия ҳарбий қўмондонлиги билан шартнома тузиш учун маҳсулот сифати ва хусусиятларини аниқлаштириш бўйича кўп масалаларни ҳал қилишга тўғри келди. Россия вакиллари Ўзбекистонга ишлаб чиқариш технологиясини ўрганиш учун келишди.

“Бизнинг корхона ўз маҳсулотининг 90 фоизини МДҲ давлатларига экспорт қилади. Ушбу маҳсулотлар 50 хил кийим кечакдан иборат. Россия ва Украинада бунинг учун махсус савдо уйлари очилган”, — деди корхона вакили.

Корхона Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган. Россия ҳарбийлари бизнинг маҳсулотни танлашга кўп сабаблар бўлди. Бир томондан бу қулай логистика, яъни завод Самарқанд вилоятида, транспорт тизимига қулай жойда жойлашган. Лекин асосий сабаб бу – бизнинг маҳсулот тўлалигича табиий, синтетика қўшилмаган матолардан ишлаб чиқарилиши бўлди.
Ҳал қилувчи сабаблардан яна бири, бу тўлиқ ишлаб чиқариш тизимининг бир корхона томонидан назорат қилинишидир. Бу эса ўз навбатида Россия армиясига рақобатбардор нархлар таклиф қилишга имкон берди.

Корхона аллақачон Россия армиясига ингичка толали матодан тикилган 500 мингдан зиёд узун ва калта енгли футболкалар жўнатди. Ҳозир ишлаб чиқариш тизими яна бир партия кийим бош тикиш билан банд. Бу 200 мингдан зиёд иссиқ ич кийим бошдан иборат. Режа бўйича ушбу кийим ноябр ойининг охиригача тикилиб Россияга жўнатилади.

“Ҳозирги кунда Россиядаги иқтисодий инқироз ҳақида кўп гапирилмоқда. Бизларга у таъсир кўрсатмади. Яна бир партия ички кийим бош еткизиб бериш ҳақида шартномамиз бор. Украина билан ҳам, у ердаги иқтисодий ва сиёсий қийинчиликларга қарамасдан, худди шундай вазият”, — деди суҳбатдош.

Россияда толстовка, кўйлак ва футболкалар жуда оммабоп. Яқин кунлар ичида, Россия ва Украинага экспорт ҳажмини ошириш мақсадида, корхона янги йигирув цехини ишга туширди. Унинг ишлаб чиқариш қуввати ойига 250 тонна. Ундан ташқари корхонада экспериментал цех фаолият кўрсатмоқда. У ерда кийимларнинг янги моделларини ишлаб чиқарилади ва синовдан ўтказилади.

SHARE