Ўзбекистонликлар 6,7,8 декабрь кунлари дам олишади

Ўзбекистонда 2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчирилди. Шундай қилиб, мамлакат аҳолиси 6 (якшанба), 7 (душанба) ва 8 декабрь — Конституция куни билан дам олишади.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчирилсин”, дейилади Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорида.

2015 йил 5 декабрь шанба куни иш куни деб эълон қилинди.