Ўзбекистоннинг собиқ бош вазири Ўткир Султонов вафот этди

Ўзбекистоннинг собиқ бош вазири Ўткир Султонов 76 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Газета.uz сайтининг хабарига кўра, давлат арбобининг дафн маросими 29 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтди.

Ўткир Султонов 1995—2003 йиллар давомида Ўзбекистон ҳукуматига раҳбарлик қилган, бунгача ташқи иқтисодий алоқалар вазири ва бош вазир ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

2003—2006 йилларда бош вазир ўринбосари, кейинчалик эса (2011 йилга қадар) Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори сифатида ишлади.

 

SHARE