Ўзбекистон тадбиркорлари Россияда турк маҳсулотларини ўрнини қоплаши мумкин

Россия Туркиядан олиб келинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бошқа мамлакатлардан харид қилиши мумкин.

“Россияликлар бозорларда турк маҳсулотлари танқислигини сезишмайди. Чунки бошқа муқобил етказиб берувчилар бор”, деди Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев “Россия 24” телеканалига.

Унинг сўзларига кўра, Озарбойжон, Ўзбекистон, Марокко ва Исроил Туркияга нисбатан муқобил маҳсулот етказиб берувчи вазифасини ўташи мумкин.

Шуни қайд этиш керакки, Россия президентининг фармони билан Сурия осмонида рус ҳарбий самолёти Туркия ҳарбийлари томонидан уриб туширилиши муносабати билан санкциялар жорий қилди.

Хабарларда айтилишича, Россия Туркиядан 2014 йилда 1,7 миллиард долларлик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорт қилган.

SHARE