Икки нафар спортчимиз Нью-Йоркда рингга чиқади

Шу йилнинг 4 декабрь Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳарчасида Кикбоксинг бўйича “Battle of Millenuim” деб номланувчи ринг қироллари ўртасида спорт беллашуви бўлиб ўтади. Қизиғи шундаки, ушбу беллашувда икки нафар спортчиларимизнинг ҳам рингга кўтарилиши режалаштирилган. Бу ҳақида hozirchashu.com сайти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, мазкур беллашувда ҳамюртимиз Аваз Ачилов канадалик рақиби Мацев Кенделга қарши кураш олиб борса, яна бир спортчимиз Заррух Адашев Кенделнинг ҳамюрти Эрик Рокка қарши рингга кўтарилади. Ушбу беллашувда ҳар иккала спортчиларимизга мувафақиятлар тилаб қоламиз ва барча АҚШда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ажойиб спорт кечасига, спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун таклиф қилиб қоламиз. Спорт кечасида бир-биридан қизиқарли бир нечта жанг гувоҳига айланасиз.

Эслатиб ўтамиз ҳар иккала спортчимиз ҳам ўз вазн тоифаларида бир неча карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони ҳамда Жаҳон чемпиони ҳисобланишади.

Манзил:  1029 Brighton Beach ave Brooklyn NY, мурожаат учун телефон 718-732-3838

Беллашувлар Нью-Йорк вақти билан 20:00 (8 pm) да бошланади.

 

SHARE