Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пул ўтказмалари қарийб уч бараварга камайди

Россиядан Ўзбекистонга жорий йилнинг учинчи чорагида жўнатилган пул ўтказмаларининг ҳажми қарийб уч бараварга — ўтган йилнинг шу давридаги 2 миллиард доллар ўрнига 700 миллион долларни ташкил қилди. Бунда пул ўтказмаларининг ўртача миқдори 648 доллардан 482 долларга камайди.

2014 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасида пул ўтказмалари миқдори 6,239 миллиард долларни ташкил қилган эди. Бунда Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 5,581 миллиард доллар юборилган.

SHARE