Ўзбекистонда президент сайловини ўтказиш тартибига ўзгартиш киритилмоқда

Ўзбекистонда “Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзолар сони жами сайловчилар умумий сонининг камида бир фоизи имзосини қамраб олган бўлиши керак. Амалдаги тартибга кўра, бу миқдор 5 фоиз бўлиб, бу 2015 йилда бир миллион нафар сайловчини ташкил қилар эди. Янги қоида кучга киргач, бу миқдор 20 минг нафарга тушади.

Ўзбекистон парламенти вакилларининг қайд этишича, ушбу таомил халқаро ҳуқуқ талаблари ҳамда Ўзбекистон сайлов тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. Ушбу тартиб сайлов кампанияси пайтидаги қийинчилик ва ресурслар сарфини кескин қисқартиради.