АҚШ элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида йил якунлари юзасидан фикр алмашди

Шу йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг 2015 йил бўйича якунлари юзасидан фикр алмашилди, кейинги йилга мўлжалланган икки томонлама учрашувлар жадвали, жумладан, бўлажак сиёсий маслаҳатлашувларга оид амалий масалалар муҳокама қилинди.

SHARE