“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Янги йил совғаси сифатида Москвага авивқатновлар бўйича махсус тарифларни жорий қилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”  миллий авиакомпанияси йўловчиларга Янги йил совғаси сифатида Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага бажариладиган қатновларга махсус пасайтирилган тарифларни киритади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Махсус тариф фақатгина 2016 йилнинг 31 мартигача бажариладиган қатновлар учун амал қилади. Шу давр ичида авиачипталар учун қуйидаги нархлар  белгиланган:

Тошкент/Самарқанд/Бухоро/Қарши/Фарғона/Наманган/Андижон– Москва

  • Бир томонга минимал тариф – 109 евро
  • Бориш-қайтиш йўналишида минимал тариф – 224 евро

Термиз—Москва

  • Бир томонга минимал тариф – 118 евро
  • Бориш-қайтиш йўналишида минимал тариф – 246 евро

Пасайтирилган тарифлар бўйича авиачипталарни сотиш бошланди ва 2016 йилнинг 20 январига қадар давом этади. Жойлар сони чекланган.

Қатнов учиб кетгандан сўнг фойдаланилмаган чипталар қайтарилмайди, олдиндан қайтариб берилганда ёки сана ўзгартирилганда 50 евро миқдорида жарима ундирилади. Авиачипталарни сотиш хорижий валюта – АҚШ долларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда, шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё ва БАА йўналишларида ҳам (Тошкент-Бангкок/Куала-Лумпур/Сингапур/Шаржа/Дубайга бориш ва қайтиш) махсус реклама тарифлари амал қилмоқда.

 

SHARE