Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан турли миш-мишларга ишонмасликни сўрамоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан турли миш-мишларга ишонмасликни сўрамоқда. Хусусан, вазирликнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи подполковник У. Муродовнинг айтишича, мамлакатдаги вазият бўйича қандайдир хавотир олишга асос йўқ. Чунки республикада кримоген вазият мустаҳкам назорат қилинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари аҳоли, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан яқин ишлаб, тартиб бузилиши ва одамлар осойишталиги бузилишининг олдини олиш борасида аниқ чора-тадбирлар кўриляпти.

“Ҳар хил гап-сўзлар, агар шундай айтиш керак бўлса, пойтахтда қайсидир ИИББ олдида ИШИД байроғи осиб кетилибди ёки автостоянкада портловчи модда бўлган машина аниқланибди деган миш-мишларни тарқатаётган шахслар ўз хатти-ҳаракати билан қўрқув ва ваҳима уруғини сочаётганини англаб етишмаяпти. Бундай миш-мишлар асоссиз ва жамиятга қарши қаратилган. Бундай миш-мишларга қарши қатъий курашилади”, деди у вазирлик сайтида эълон қилинган материалда.

У фуқароларга мурожаат қилиб, бундай иғволарга учмасликка, гарчи ҳақиқатдай кўринса-да, миш-мишларга эътибор қаратмасликка чақирган. Унинг айтишича, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари хорижлик ҳамкасблари билан изчил ҳамкорлик қилиб, Ўзбекистонда узоқ вақт мобайнида бўлмаган ва яқинда қайтиб келганлар ҳақида ишончли ахборотга эга.