Жорий йилнинг тўққиз ойида 2200 нафарга яқин ўзбекистонлик Жанубий Кореяга ишлаш учун юборилди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида 2194 нафар Ўзбекистон фуқаросини Корея Республикасига ишлаш учун юборди. Бу ҳақида UzDaily.uz сайти хабар тарқатди.

Фуқаролар Корея Республикасига ушбу мамлакат бандлик ва меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирликлари ўртасида 2012 йилнинг 13 декабрь куни имзоланган Англашув меморандуми доирасида йўналтирилди.