Асаб касалликларини даволаш — бизнинг вазифамиз

Маълумки, аксарият касалликларнинг илдизи асаб билан боғлиқ, деган гап-сўзларни кўп эшитамиз. Аслида ҳам шундайми? Бу саволга жавоб олиш учун бугунги кунда Нью-Йоркда фаолият юритаётган шифокор-нейрофизиолог Ирина Коган ҳузурига ташриф буюрдик. Шифокорни кўришингиз билан ундаги истара, мулойимлик эътиборингизни ўзига тортади, у билан суҳбатлашишга интиласиз.

— Тиббиётга, хусусан, неврология соҳасига қандай кириб келгансиз?

— Мия фаолияти ва асаб тизимини тадқиқ қилишга аввал бошидан қизиқиб келардим. Ҳатто мактаблигимдаёқ марказий асаб тизимлари билан боғлиқ барча нарсага қизиқардим. Мия тузилиши ва унинг фаолиятини ўрганардим. Шундан бўлса керак, кейинчалик невролог касбини танладим. АҚШда таълим олдим, Корнелл университетида резидентурани тамомладим. Сўнг узоқ йиллар давомида Сиракьюз (Нью-Йорк)шаҳридаги ветеранлар касалхонасида ишладим. Яқиндан бошлаб, шахсий тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйдим.

— Хусусий тиббий хизматни йўлга қўйганингиздан сўнг қандай касалликларга кўпроқ дуч келаяпсиз.

— Ихтисослигим бўйича эпилептологман (невролог ёки психиатр), хусусан, болалар эпилептологиман. Шукрки, ушбу касаллик у даражада кенг тарқалмаган. Мен катта ёшдагилар билан бир қаторда, 3 ёшдан катта бўлган барча турдаги асаб муаммоларига эга болаларни ҳам даволайман. Одатда бизга одамлар қўллардаги, умуртқада, бўйин ва белдаги оғриқлар, мигрень, мия жароҳат олиши оқибатлари, ҳаддан ташқари таъсирчанлик, шол ва бошқа асаб билан боғлиқ хасталиклардан шикоят қилиб, мурожаат қилишади. Офисимизда махсус жиҳозларга эга бўлган ташхис хонамиз, текшириш ва ташхис қўйиш учун лабораториямиз бор.

— Сизга даволаниш учун кўпроқ қайси ёшдаги кишилар мурожаат қилишади?

— Пациентларим асосан кекса ва ўрта ёшдагилар кишилардир. Хотира билан боғлиқ муаммолар туфайли кўпчилик мурожаат қилишади. Албатта, қариялар кўпчиликни ташкил қилади. Чунки ёш олтмишдан ўтгандан сўнг тремор, Паркинсон хасталиги ўз аломатларини кўрсата бошлайди. Бундан ташқари, деменция, склероз, инсультдан сўнг пайдо бўладиган касалликлар кўзга ташланади. Ҳаддан ташқари кўп кулиш ёки йиғлашга ўхшаган асаб бузилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Булар шунчаки тушкунлик оқибати эмас, балки асаб тўқималари фаолиятининг бузилиши натижасидир. Ҳозирги кунда бундай вазиятларда ишлатиладиган самарали дори воситалари ва даволаш техникалари бор. Биз улардан унумли фойдаланамиз.

— Қандай янги даволаш усулларидан фойдаланасиз?

— Янги усуллардан бизда махсус компьютер диагностика дастури бўлиб, у орқали хотиранинг ҳолати баҳоланади, психологик тестлар ўтказилади. Бундан ташқари, биз мия томирларининг электросонограммасини ҳам қиламиз.

— Шу ўринда сизнинг соҳарнгизга тааллуқли бўлган фибромиалгия касаллиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

— Фибромиалгия ҳолатида одамнинг бутун танаси оғрийди, уйқусида халоват йўқолади, ошқозон-ичак тизимдаги муаммолардан нолий бошлайди, доимий чарчоқ, оёқларда безавтолик пайдо бўлади. Бундай симптомлар ҳар хил асабий муаммолар оқибатида юзага келади. Ҳаддан ташқари, стресс ва тушкунлик ҳам бунга олиб келиши мумкин. Бу касалликни дори воситалари ёрдамида ҳам, терапия ва жисмоний тарбия ёрдамида ҳам даволаш мумкин.

irina_kogan_vat_ad

SHARE