Forbes Чимённи МДҲнинг энг яхши курортлари рўйхатига киритди

Дунёга машҳур Forbes журналининг Россия нашри Россия ва МДҲ мамлакатларининг тоғ-чанғида учиш имкониятлари бўлган энг яхши курортлари рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистоннинг “Чимён” дам олиш маскани ҳам жой олди.

“Чимённинг энг баланд нуқтаси 3309 метр. Слалом трассаси тахминан 800 метр атрофида бўлиб, канат-суянчиқ билан жиҳозланган”, дейилади журналнинг материалида.

Forbes эътироф этишича, ушбу жойда ҳаваскор чанғи ихлосмандлари учун шароитлар мавжуд. Курорт асосан тоғ чанғиси ихлосмандлари учун айни муддао. Бошқа кўнгилочар машғулотлар билан шуғулланиш имконияти чегараланган. Айни пайтда Тошкентга ва “Чорвоқ” сув омборига саёҳат қилиш мумкин. Журнал курорт харажатларини 3500 рубль (тахминан 50 доллар) деб баҳолаган.

SHARE