АҚШ 1959 йилда Ўзбекистон шаҳарларига ядровий зарба бермоқчи бўлганми?

АҚШ миллий архив ва ҳужжатлаштириш бошқармаси АҚШ ҳукуматининг 1959 йилги СССР ва Шарқий Европа мамлакатлари ҳудудидаги ҳарбий объектлар ва ҳаво кучларига ядровий зарба бериш бўйича махфий режаси ҳужжатларини ошкор қилди.  Ҳужжат АҚШ стратегик авиация қўмондонлиги томонидан тайёрланган бўлиб, унда ядровий зарба нишонлари акс этган.

АҚШ авиацияси биринчи галда душманнинг ҳарбий-ҳаво кучлари инфратузилмасини, хусусан, коммунистик мамлакатлардаги 1100 аэродромни йўқ қилишни режалаштирган. Иккинчи ўринда эса саноат корхоналари турган.

Бундай нишонлар орасида Ўзбекистон ҳудудидаги Андижон, Бойсун, Чирчиқ, Фарғона, Қарши, Наманган, Нукус, Самарқанд, Тошкент, Термиз каби шаҳарлар ҳам бор.

Рўйхатда «тизимли равишда йўқ қилиниши керак» бўлган нишонлар ҳам кўрсатилган. Улар орасида саноат корхоналари ва давлат муассасалари мавжуд. Хусусан, Москванинг ўзида 179, Ленинградда 145 нишон белгиланган. Нишонларнинг камида биттаси шунчаки «аҳоли» деб кўрсатилган. Яъни фақат тинч аҳоли нишонга олиниши мумкин бўлган.

The New York Times газетасининг ёзишича, ушбу маълумотлар АҚШда “Ислом давлати” террористик ташкилоти объектларини ҳаводан ўққа тутиш борасида баҳслар тобора кучайган бир пайтга тўғри келди. Чунки газетанинг ёзишича, АҚШ ҳарбийлари террористик ташкилот жойлашган шаҳарларни “тинч аҳоли қурбон бўлиши эҳтимоли бўлгани учун” амалга оширмаяпти.

SHARE