Равшан Эрматов 2015 йилнинг энг яхши ҳаками бўлди

Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов “Globe Soccer Award” нашри томонидан 2015 йилда жаҳоннинг энг яхши рефериси деб топилди.

Мукофотни тақдирлаш маросими шу йилнинг 27 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтди ва унда Эрматов иштирок этди.

Globe Soccer Awards талқини бўйича 2015 йилнинг энг яхши ҳаками бўлиш учун қуйидаги реферилар даъвогарлик қилганди: Жунейт Чақир, Равшан Эрматов, Вильмар Рольдан, Хоэль Агиляр, Бакари Папа Гассама, Норберт Хауата.

Ташкилотчилар якунда айнан Равшан Эрматовни ўтаётган йилнинг энг яхши ҳаками деб эълон қилишди. Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками бўлган Эрматов 2015 йил Осиё чемпионлар лигаси финал учрашувида ишлади.

SHARE