Марказий банк: Ўзбекистонда валюта харид қилиш тизими ўзгармайди

Ўзбекистонда конверсион карталар бўйича валюта олди-сотдиси чекланиши ҳақидаги хабарлар рад қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш операциялари белгиланган тартибда амалга оширилишини ҳамда соҳага оид қонун ҳужжатларига ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилмаётганини маълум қилади”, дейилади Марказий банк матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, айрим интернет нашрларида баъзи тижорат банклари томонидан 2016 йил 1 январдан конверсион карталарга хизмат кўрсатиш шартномалари бекор қилиниши ва ҳисобдаги пуллар миллий валютага ўтказиши ҳақида хабар чоп этилган.

SHARE