Ўзбекистон футболчилари Жаҳон чеммпионатига йўлланмани қўлга киритди

17 февраль куни футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финали учрашувларидан биринчиси мезбон жамоа бўлмиш Ўзбекистон термаси ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасида ўтказилди.

Ўйинда 3:0 ҳисобида Ўзбекистон вакиллари ғалаба қилишди ва ярим финалга чиқишди.

Ўйиндаги голларга Дилшод Раҳматов (18 ва 39-дақиқаларда) ҳамда Нодир Элибоев (31-дақиқада) муаллифлик қилишди.

Бу ғалаба жамоаг ярим финалга чиқишдан ташқари Колимбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма тақдим этди. Шу тариқда ўзбекистонликлар футзал бўйича жаҳон чемпионатида ўз тарихида илк марта иштирок этади. Колумбиядаги жаҳон чемпионати 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача бўлиб ўтади.

Жамоани турнирда 19 февраль куни Таиланд термасига қарши ўтказиладиган ярим финал ўйини турибди. Таиландликлар чорак финалда Австралияни 6:1 ҳисобида мағлуб этишди.

SHARE