Ўзбекистон болалар овқатларида генетик модифициялаштирилган организмларни қўллашни тақиқлайди

Ўзбекистон ҳукумати “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Президент Ислом Каримовнинг “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.

Қарорга кўра, амалдаги “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга таркибида модифициялаштирилган организмлар бор бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини четдан олиб келиш ва истеъмол қилишни чеклашга, шунингдек, болалар овқатида генетик модифициялаштирилган организмларни қўллашга тақиқ жорий этишга йўналтирилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбарияти озиқ-овқат саноатида генетик модифициялаштирилган организмларни қўллашга қарши чиқиб келади.