Испаниядаги автоҳалокатда ҳалок бўлган қиз самарқандлик Моҳина Абдусаидова эканлиги маълум қилинди

Шу йилнинг 20 март куни Испаниянинг Барселона ва Валенсия шаҳарлари ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликнинг шахси аниқланди. У самарқандлик Моҳина Абдусаидова эди. Бу ҳақда “Uz24.uz” нашри хабар бермоқда.

Моҳина Абдусаидова Австриянинг Вена шаҳридаги хусусий олий таълим муассаси MODUL Universityда таҳсил олаётган эди. Испанияга у талабаларни ўзаро алмашиш дастури бўйича борган эди. Марҳума талаба қизнинг оиласига яқин инсонлардан бирининг маълумотига кўра, 23 март куни уни дафн этишган.

Эслатиб ўтамиз, 20 март куни эрталаб Барселона ва Валенсия шаҳарлари ўртасида йирик ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда автобусда бўлган 13 нафар талаба қиз ҳаётдан кўз юмди.

SHARE