Хонанда Лола Нью-Йоркда концерт беради

Хонанда Лола АҚШнинг Нью-Йорк штатида ўзининг янги шоу-дастурини тақдим этади. Бу ҳақида хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.

30 апрель куни Нью-Йоркдаги Master Theatr`да Лоланинг жонли ижродаги концерт дастури бўлиб ўтади. Дастурда Лола ижросидаги севимли хитлар ва янги тароналар янграйди. Чипталар Нью-Йоркнинг Master Theatr кассаларида сотилмоқда. Қўшиқлар жонли ижро этилади.

Эслатиб ўтамиз, концерт Khaymans Group компанияси томонидан уюштирилмоқда.

SHARE