АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблум Ўзбекистонда музокаралар ўтказди

2016 йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблумни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолари ва истиқболлари, жумладан, Ўзбекистон—АҚШ сиёсий маслаҳатлашувлари ва Ўзбекистон делегациясининг 2016 йил январь ойида Вашингтон шаҳрида ўтказган музокаралари натижалари муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни барқарор ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбатда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

SHARE