Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунламоқда

Шу йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Эмилбек Узакбаевни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, суҳбат давомида икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон—Қирғизистон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётганлиги муносабати билан Элчига муносабатларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.

Элчи, ўз навбатида, Тошкент шаҳридаги Қирғизистон элчихонаси фаолияти учун яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлчилик билдирди.

Шунингдек, 2016 йилнинг 11-12 май кунлари Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирликлари делегациялари сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади.

SHARE