Эндиликда WhatsApp мессенжеридан компьютерда ҳам фойдаланиш мумкин

WhatsApp компанияси ўз компьютер дастурини тақдим этди. Бу ҳақда корпоратив блог орқали хабар қилинди.

“WhatsApp Web сингари, бизнинг компьютер дастуримиз ҳам телефонингизга ўрнатилган дастурнинг давомидир: у мобил қурилмангиздаги суҳбат ва хабарларни айнан акс эттиради”, — дейилади хабарда.

Янги компьютер дастури Windows 8+ ва Mac OS 10.9+ тизимларига мослаштирилган. У ҳар бир фойдаланувчининг мобиль қурилмасидаги дастур билан синхрон равишда ишлайди.