Ўзбекистондаги иккинчи энг йирик банкка янги раис тайинлайнди

“Асака” банк бошқаруви раиси этиб Азим Аҳмеджонов тайинланди. Бу ҳақида газета.uz сайти Ўзбекистон ҳукуматининг 11 майдаги қарорига таяниб хабар тарқатди.

1979 йилда таваллуд топган Азим Аҳмеджонов 2011 йилдан бери Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

2003 йилдан бери банк тизимида фаолият юритади. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

“Асака” банки 1996 йилда ташкил топган бўлиб, у асосан автосаноатни молиялаштириш билан шуғулланади.

Банк акциядорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (54,94%), “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси (13,14%), Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (13,12%), «Олмалиқ ТМК» АЖ (6,19%), «Бухоро НҚЗ» УК (5,54%), “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК (2,24%), бошқалар (4,83 %) ҳисобланади.

Ўзбекистонда мамлакатдаги иккинчи энг йирик банк — “Асака” акциядорлик тижорат банки бошқарувининг аввалги раиси раиси Қаҳрамон Арипов шу йилнинг февраль ойида лавозимидан озод қилинган эди.

SHARE