Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Баҳодир Ҳодиев Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди.

Бу ҳақида Газета.uz сайти олий таълим муассасасига таяниб хабар тарқатди. Ўзбекистон ҳукумати порталида маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозими бўш турибди.

Баҳодир Ҳодиев 2015 йил июлидан Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт комплекси раҳбари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Бундан аввалроқ эса — 2014 йил апрелидан у Президентнинг илм-фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, унга қадар — 2010 йил мартидан олий ва ўрта махсус таълим вазири, унгача худди шу ОТМ — ТДИУ ректори вазифаларида ишлаган.

Бугунги кунгача ТДИУ ректори вазифасини Маҳмуджон Болтабоев бажариб келаётган эди.

SHARE