Алабамада Ўзбекистонда тайёрланган адрас буюмлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Шу йилнинг 19 мартидан Аламаба штатидаги Бирмингем санъат музейида “Камалакнинг барча жилоси” деб номланган кўргазма ўтказилмоқда. Кўргазмада Ўзбекистонда XIX асрда адрас матосидан тикилган буюмлар, жумладан, халат, оёқ ва бош кийимлар, сумка ва заргарлик буюмлари намойиш этиляпти.

“Ўзбектуризм” миллий компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, адрас тўқимачилик саноатида жуда мураккаб техникага эга бўлган мато бўлиб, бугунги кунга қадар ўз таравотини йўқотмаган.

Сўнгги ўн йилликда адрас матоси дизайн индустриясида чуқур илдиз отиб, ундан нафақат кийимларда, айни пайтда мебелсозлик ва безак санъатида унумли фойдаланишмоқда.

Хабарда айтилишича, музейга кириш бепул.

SHARE