Европа Иттифоқи комиссияси вице-президенти Ўзбекистонда музокара ўтказади

    Европа Иттифоқи Комиссиясининг энергетик иттифоқ бўйича вице-президенти Марош Шевчович шу йилнинг 18 май куни Ўзбекистонга ташриф буюради.

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф дастурида икки томонлама ва минтақалараро шакллардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида, ташқи ишлар, ташқи иқтисодий алоқалар, инвеститисия ва савдо вазирликларида учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

    Евроиттифоқ делегацияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро конференцияси ишида ҳам иштирок этади.

    SHARE